Расман! "Вест Хэм" бош мураббийи мавсум сўнггида клубни тарк этади
Расман "Вест Хэм" Давид Мойес билан хайрлашди. Шотландиялик мутахассис мавсум сўнггида жамоани тарк этиши эълон қилинди, яъни омонлар янги битим имзоламасликка қарор қилишди.
Мойес "болғачилар"ни 2019 йилдан бери бошқариб келаётганди. Бундан олдин у 2017-2018 йиллар оралиғида ҳам Лодон клубида ишлаган. Мураббийнинг кейинги манзили ҳозирча аниқ эмас.
"Вест Хэм" айни пайтда АПЛ турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда. Математик жиҳатдан Европа лигасига йўлланмаси учун имконият бор, лекин бу қийин масала.
Айни пайтда клуб бир нечта мутахассислар билан музокаралар олиб бормоқда. Тез орада жамоанинг янги устози аниқ бўлади.
Фикрлар