Расман! "Вест Хэм" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини ижарага олди

"Вест Хэм" "Манчестер Сити" футболчиси Калвин Филлипсни ижарага олди. Бу ҳақида клуб расмий саҳифаси орқали маълум қилди. 

Image

"Болғачилар" ярим ҳимоячини мавсум сўнггига қадар ижарага олди. Шартномада сотиб олиш банди йўқ. Аввалроқ, лондонликлар уни 40 миллион еврога ҳарид қилиш имкониятга эга бўлиши ҳақида миш-мишлар чиққанди. 

Филлипс 2022 йилнинг ёзида "Лидс"дан 49 миллион еврога сотиб олинганди. Бу трансфер "шаҳарликлар"га қўшимчалари билан 80 миллион еврога тушган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!