Расман. WBA Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев жангига буйруқ берди!
Жаҳон бокс ассоциацияси (WBА) биринчи ярим енгил вазн тоифаси чемпиони, япониялик Наоя Иноуэга Муроджон Аҳмадалиевдан мажбурий ҳимоя жанги ўтказишга буйруқ берди.
Ташкилот томонидан музокара учун 30 кун мухлат берилди, муддат 14 июль куни тугайди.
Иноуэ 2023 йилнинг 26 декабрида чемпионликни қўлга киритган ва унинг мажбурий ҳимояси шу йилнинг 25 сентябридан кечиктирмай ўтказилиши керак. WBA йўналишидаги мажбурий даъвогар эса айнан ҳамюртимиз бўлиб турибди.
Агар белгиланган муддатда келишувга эришилмаса, промоутерлар ўртасида очиқ ким ошди савдоси ўтказилади.
Фикрлар