Расман! Хамес Родригес АПЛ клубига кўчиб ўтди

Колумбиялик ярим ҳимоячи Хамес Родригес фаолиятини "Эвертон"да давом эттиради.

"Ирисчилар" 29 ёшли футболчи хизматлари учун "Реал" Мадридга 25 млн евро миқдорида маблағ тўлаган. Шартнома 2 йилга мўлжалланди ва иккала томоннинг ихтиёрига кўра, яна бир йилга узайтирилиши мумкин.

"Бу клуб аъзоси эканлигимдан жуда хурсандман. Карло Анчелоттининг қўли остида яна тўп тепиш ажойиб. Мен бу ерга ғалабаларга эришиш учун келдим", - деди Хамес клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар