Расман! Хебай янги клуби билан шартнома имзолади

"Андижон"нинг собиқ ҳужумчиси Рубин Хебай фаолиятини Тунисда давом эттирадиган бўлди. Футболчи расман "Сфаксьен" билан шартнома имзолади. 

Ўтган мавсумни Саудияда ўтказган Хебай "Ал-Оруба"дан кетишга қарор қилди. Унга Ўзбек клублари ҳам қизиқиш билдиришди, лекин страйкер билан келишиш қийин бўлди. "Навбаҳор" эса буни уддалаганди, лекин клубда легионер трансфер таъқиқи бор эди. Шундай қилиб, Рубинни ортга қайтариб бўлмади. 

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли албан Суперлигада 24 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол уришга муваффақ бўлган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Сохипов Хусанбой
09/09/2024 09:14
Навбахор любой нарсани уддалайди, гап йук, Хебайни кейинги уйинларига омад.