Расман! Хендерсон "Ал-Иттифоқ" футболчиси

"Ал-Иттифоқ" Жордан Хендерсон трансферини эълон қилди. 

Хендерсон "Ливерпуль"да 2011 йилдан бери ўйнаб келаётган эди. Ўн икки мавсум давомида ярим ҳимоячи 492 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол урди ва 61 та голли узатмани амалга оширди.

“Ал Иттифоқ”да Жордан Хендерсон яна Стивен Жеррард билан бирлашди. Бу ёш мураббий яқинда Саудия Арабистони жамоасини қабул қилиб олди.

Қўшимча қиламизки, Саудия Арабистонида мавсум август ойининг ўрталарида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!