Расман! "Ювентус" футболчиси "Аталанта"га кўчиб ўтди

"Аталанта" клуби "Ювентус" ҳимоячиси Симоне Мураторени ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, бергамоликлар 22 ёшли италиялик футболчи учун “кекса синьора”га 7 млн евро тўлаган. Симоненинг ўзи эса янги жамоаси билан 2024 йилга қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Мураторе “Ювентус” таркибида 13 ёшидан буён ҳаракат қилиб келаётган эди. У А Серияда илк бор ўтган тур “Лечче”га (4:0) қарши ўйинда дебют қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!