Расман! "Ювентус"га 15 очко қайтариб берилди

Пайшанба оқшомида "Ювентус" Италия чемпионати турнир жадвалида 15 очкони қайтариб олгани маълум бўлди.

CONI (Италия Олимпия кенгаши) Турин клубининг очколарни олиб қўйиш ҳақидаги апелляциясини қаноатлантирди. Январь ойида "Ювентус"дан сохта капитал ўсиш иши бўйича 15 очко олиб ташланганди.  Ўшанда "кекса сенёра" молиявий ҳисоботларда ўйинчиларнинг трансфер қийматини ошириб кўрсатиб, капитал ўсишига тақлид қилгани аниқланган.

Олдинда янги суд жараёни бор. FIGC Федерал апелляция суди ишни қайта кўриб чиқиши керак.

Маълумот учун, очколар қайтариб берилгандан сўнг  "Ювентус" А Серия турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!