Расман: Зиеш АПЛ грандига ўтди

"Аякс" ярим ҳимоячиси Хаким Зиеш фаолиятини "Челси"да давом эттирадиган бўлди.

Амстердам клубининг маълум қилишича, Зиеш шу йилнинг июлида инглизлар сафига бориб қўшилади ва унгача голландлар сафида фаолиятини давом эттиради.

Маълумот учун, Зиеш "Аякс" сафида 2016 йилнинг 11 сентябрида "Витесс" (1:0) га қарши баҳсда дебют қилган. У жамоа сафида 160 та расмий учрашув ўтказиб, 49 та гол урган.

Аввалроқ, Зиеш Лондон клуби билан 5 йиллик шартнома имзолаши маълум қилинган эди. "Челси" футболчининг трансфери учун 45 млн евро тўлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!