Расман! Зотеев "Локомотив"га қайтди

2015-2020 йиллар давомида "Локомотив" таркибида ҳаракат қилиб, 3 бора мамлакат чемпиони бўлишда асосий вазифалардан бирини бажарган Олег Зотеев яна "темирйўлчилар" сафига қайтди. 

Тажрибали чап қанот ҳимоячиси пойтахт клуби билан шартнома имзолади. Ушбу мавсумдаёқ ўз олдига элитага қайтишни мақсад қилаётган "Локомотив" ўз таркибини шу йўлда кучайтиришда давом этмоқда.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!