Расмий хабар! БАА терма жамоаси бош мураббийи Паулу Бенту истеъфога чиқарилди

TIGGO 2 PRO

Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси бош мураббийи Паулу Бенту истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда БАА футбол ассоциацияси хабар берди. Унинг ўрнини ким эгаллаши ҳозирча номаълум.

БАА терма жамоаси кеча КХДР билан учрашувда сўнгги дақиқаларда гол уриб ғалабани ўзиники қилиб кетди. Португалиялик мутахассис 2023 йилдан термани бошқариб келаётган эди. 55 ёшли мураббий ушбу даврдаги баҳсларда 14 ғалаба, 6 дуранг ва 6 мағлубият қайд этган.

Маълумот учун, БАА ҳозирда "А" гуруҳида 13 очко жамғарган ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон терма жамоаси 9-турда айнан БАА билан сафарда ўйнайди. Ушбу беллашув биз учун ҳал қилувчи бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
26/03/2025 15:16
Паулу Бенту эмас, ПаулО БентО