Расмий хабар: “Реал” дарвозасини қўриқлаган машҳур дарвозабон ҳаётдан кўз юмди

  • 28 сентябрь, 22:10
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” ва Испания терма жамоаси собиқ дарвозабони Хосе Аракистайн 88 ёшида ҳаёт билан хайрлашди. Бу ҳақда “Қироллик клуби” расмий сайти маълумот берди.

Tecno

- “Реал Мадрид”, клуб президенти ва директорлар кенгаши вакиллари жамоа тарихидаги афсонавий дарвозабонлардан бўлган Хосе Аракистайннинг вафот этгани муносабати билан чуқур қайғуда эканини маълум қилади.

Клуб марҳумнинг оила аъзолари, дўстлари ва барча яқинларига таъзия изҳор этади, - дейилади “Қироллик клуби”нинг расмий баёнотида.

Аракистайн аслида “Реал Сосьедад” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. 1956-1996 йиллар давомида бу жамоа дарвозасини қўриқлаган голкипер “Реал”га ўтганидан кейин 1968 йилгача “Қироллик клуби”да фаолият юритган.

Мадридликлар сафида Аракистайн етти мавсум давомида 97 та учрашувда иштирок этиб, олти бор Испания чемпиони, бир бор мамлакат кубоги соҳиби бўлди. 1966 йилда Европа чемпионлари кубогини қўлга киритди.

Тажрибали посбон фаолиятининг охирги босқичини “Эльче” ва “Кастельон” клубларида ўтказган. Хосе Арагистайн Испания терма жамоаси сафида 1962 йили Чили мезбонлик қилган жаҳон чемпионатига борган. У профессионал фаолиятини 1973 йили якунлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!