Расмий хабар! "Сўғдиёна" Бошкович билан шартнома муддатини узайтирди

Иван Бошкович ва "Сўғдиёна" ўртадаги шартнома муддатини узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Жорий мавсумнинг 5-турида жиззахликлар сафига келиб қўшилган тажрибали мураббий Иван Бошкович "Сўғдиёна" билан 2026 йил сўнггига қадар шартнома муддатини узайтирди.

Маълумот ўрнида, Иван Бошкович бошчилигидаги жамоа жорий мавсумда 12 учрашувда майдонга тушди. Шундан 5 баҳсда "бўрилар" қўли баланд келган бўлса, 3 та ўйинда кучлар тенг келган, қолган 4 учрашувларда рақибга имконият бой берилган. Тўплар нисбати 17:13, Жиззах клуби фойдасига.

бошк

иван

иб

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ЯХЁ АТАХАНОВ
17/08/2023 23:28
Омад Бокшивичга