Рауль ҳам "Реал"ни тарк этиши мумкин
"Реал"нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда "қаймоқранглилар" ёшлар жамоасида мураббий сифатида ишлаётган Рауль Гонсалес “қироллик клуби”ни тарк этишга яқин турибди, деб хабар бермоқда Marca.
Манбага кўра, "Хетафе" мутахассис хизматига қизиқиш билдирмоқда. Клуб яқин кунларда жамоани тарк этиши мумкин бўлган Хосе Бордаласнинг ўрнига айнан Раулни таклиф этиш вариантини кўриб чиқмоқда.
"Хетафе" Испания чемпионатининг якунланган мавсумида 15-ўринни эгаллади. Бордалас эса жорий йилнинг апрель ойидан бери жамоа бош мураббийи лавозимида ишлаб келаётганди. Томонлар ўртасидаги шартнома шу ой охирида тугайди.
Фикрлар