Раулнинг бозори чаққон

  • 17 мая, 2020, 20:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия чемпионатида ўзини кўрсатаётган “Вулверхэмптон” ҳужумчиси Рауль Хименес ниҳоят гранд клубларда тўп суриш имкониятига эга бўлмоқда.

Tecno

29 ёшли мексикалик ҳужумчини “Манчестер Юнайтед” ва “Ювентус” ўз сафида кўришни истамоқда. Ҳар икки клуб “Вулверхэмптон” вакиллари билан боғланиб, уларнинг трансферлар давридаги режасини сўраган.

Ўз навбатида, “бўрилар” моҳир ҳужумчи учун 34 миллион фунт-стерлинг тўлайдиган жамоа бўлса, унинг кетишига монеълик қилмаслигини билдирган. Қизиғи, “Вулверхэмптон” бундан икки йил муқаддам Рауль Хименесни таркибига қўшиб олиш учун “Бенфика”га шунча пул тўлаган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию