Равшан Эртматов "Навбаҳор" ва "Нефтчи" ўртасидаги баҳсни 10 марта бошқарган!

"Навбаҳор" бугун Суперлиганинг 21-турида "Нефтчи" меҳмони бўлади. Чемпионат тарихига назар солсак, ушбу жамоалар ўзаро 59 тўқнашувда иштирок этган (26 ғалаба "йўлбарслар"да, 15 ғалаба "лочинлар"да ва 18 дуранг). Мавсумнинг биринчи даврасидаги баҳсда эса Азиз Асимов иш олиб борган ва унда "Навбаҳор" 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган. 

Бу клублар ўртасида энг кўп бош ҳакамлик қилган ҳакам сифатида Равшан Ирматовни айтиш мумкин. Собиқ рефери 10 марта бу жамоалар иштирокидаги ўйинларни бошқариб борган. Шунингдек, Рустам Саидов ва Владислав Цейтлин 5 та ўйинда бош ҳакамлик қилган.


Бугунги учрашувда эса Тимур Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси ишлаши кўзда тутилган. У иккинчи бор мазкур клублар ўртасидаги ўйинни бошқариб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!