Равшан Ҳайдаров: "Йигитларга жаҳон чемпионати қандай мусобақа эканини тушунтириб бормоқдамиз"
20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги гуруҳ босқич ўйинлари якунига етди. Эртага чорак финал баҳсларига старт берилади. Беллашувлар олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида Ўзбекистон жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Ҳаммага хайрли кун! Бу босқичга етиб келган барча жамоаларни табриклайман! Бўлажак ўйинлар ҳаммамиз учун муҳим. Бу ёшдаги йигитлар учун жаҳон чемпионатига чиқиш алоҳида аҳамият касб этади. Эртанги бўладиган ўйинда мухлисларимиз ва футболчиларимиз орзусини амалга оширишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.
Ҳужумчилар доим термамиз сафида муаммо бўлиб келган. Пўлатхўжанинг ҳозирги ҳолати, унинг тажрибаси ва шу каби бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда уни асосий таркибда майдонга туширяпмиз.
Албатта, мураббийлар штабимиз бундай турнирларда кўп бора иштирок этган. Тажрибамиздан келиб чиқиб, футболчиларга қўлимиздан келганча ёрдам берамиз. Йигитларга жаҳон чемпионати қандай мусобақа эканини тушунтириб бормоқдамиз. Ўйлайманки, улар ҳаётидаги энг муҳим паллаларни бошдан кечириш учун ишлашда давом этишмоқда.
Австралия жамоасини кўриб, таҳлил қилиб бормоқдамиз. Улар ҳар қандай жамоа учун қийин рақиб саналади", - деди мутахассис.
Фикрлар