Равшан Ирматов: "Осиё кубогида энг юқори мақсадни кўзлаганмиз"

Хосе Венансио Лопес — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийига айланди. ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов футзал терма жамоасининг янги мураббийи ҳақида гапирди.

"Жаҳон чемпионатида иштирок этишимиз аниқ, бироқ Осиё кубогида энг юқори мақсадни кўзлаганмиз. Шартнома Жаҳон чемпионати охирига қадар имзоланди. Ўйлаймизки, мундиалда муносиб қатнашамиз.

— Терма жамоалар марказида футзал учун ҳам шароит яратилади. Барча миллий терма жамоаларимизни биргаликда ривожлантирамиз", - деди Ирматов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ном йук
20/09/2023 19:56
Узбекда ирмат деган исм йук хам булмайдиям.эрмат бор.яни равшан эрматов деб езилади