Равшан Ходжаев: "У шунчаки шоумен эди ва жанглари ҳам шоу бўлган"

"Жанг" лойиҳасининг навбатдаги иштирокчиси "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий", Шаҳрам Ғиёсов ва бир қатор истеъдодли боксчиларимизнинг устози, ҳозирда Озарбайжон бокс терма жамоасига мураббийлик қилаётган Равшан Ходжаев бўлди. Ушбу мутахассис Костя Цзю ва Насим Ҳамед ўртасидаги тафовутни изоҳлаб берди ва ўз танловини маълум қилди. 

- Константин Цзю афсонавий боксчи саналади. Ҳар битта рақиби жиддий бўлган. Ажойиб техника эгаси эди.  Насим Ҳамеднинг жангларини кўринг ва рақибларига эътибор қаратинг, қайси зарбада нокаут бўляпти, у шунчаки шоумен бўлган. Жангларининг ўзи шоу эди.  Исталган жангини эътибор бериб томоша қилсангиз, ўзингиз амин бўласиз.  Бу зарбалардан нокаут бўлиш "не реально"да...Шунчаки ўша вақтлар бизни, боксчиларни, ТВ шарҳловчиларини боксдаги тушунчаси сал пастроқ бўлган.  Шунинг учун биз ушбу жангларга ишонгандик. Мана энди ўзимиз мутахассис бўлдик ва буни тушуниб етяпмиз. Албатта, Костя Цзюни танлаган бўлардим. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!