Райан Гарсия Исроил Мадримовнинг собиқ рақиби ҳақида нималар деди?

  • 24.03.2026 22:33
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

Ярим ўрта вазн тоифасида WBC чемпиони Райан Гарсия бокс юлдузларидан бири Терренс Кроуфордни танқид қилди.

"Менимча, Кроуфорд одамлар айтганидек кучли боксчи эмас. Мен билан баҳслашишингиз мумкин, бироқ аниқ биламан – мен ундан яхшироқман. Тезлигим ҳам анча юқори. Терренснинг охирги жангларини кўринг. У яхшигина қийинчиликларга учради. Шунда ҳам сизлар уни зўр дейишингиз тўғри эмас" - деди Гарсия.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 3 август куни Кроуфорд ҳамюртимиз Исроил Мадримовга қарши рингга кўтарилган эди. Ушбу баҳсда вакилимиз жуда кучли қаршилик кўрсатганига қарамай, якунда очколар эвазига имкониятни бой бериб қўйганди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!