Раймон Доменек Франция футбол лигаси президенти этиб тайинланди

Франция терма жамоаси собиқ бош мураббийи Раймон Доменек мамлакат профессионал футбол лигасига бошлиқ этиб тайинланди.

L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра, 64 ёшли мутахассис айни лига уюшмаси директори лавозимига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Доменек 2004-2010 йиллар давомида Франция термасига устозлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!