Райоланинг очкўзлиги Холандга қимматга тушди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби форварди Эрлинг Холанд ёзги трансферлар даврида "Реал"га ўтмайди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, норвегиялик футболчининг агенти Мино Райола ушбу трансфер учун 15 млн евро хизмат ҳақи олишини айтган. “Қироллик клуби” эса агентнинг юқори талаблари сабаб Холандни сотиб олишдан фикридан қайтган.

Айтиш керакки, Холанд “Боруссия” сафига жорий қишки трансферлар даврида 20 млн евро эвазига "Ред Булл Зальцбург" клубидан кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!