Райсга Ла Лига гранди кўз тиккан, "Арсенал" эса унга нарх белгилади
Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячи Деклан Райснинг харидорлари учун нарх белгилади.
"Fichajes" нашри берган маълумотларга қараганда, "канонирлар" англиялик футболчи учун 150 миллион евро талаб қилмоқда. Бироқ, шу билан бир қаторда лондонликлар футболчини қўйиб юборишни хоҳламаяпти. Сабаби, Райсга жамоанинг асосий футболчиси сифатида қаралмоқда. 26 ёшли футболчи учун Мадриднинг "Реал" клуби асосий даъвогар ҳисобланади. Ярим ҳимоячининг "Transfermarkt"даги нарҳи 120 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот учун, Райс жорий мавсум барча турнирларда умумий 16 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар