"РБ Лейпциг" - "Ливерпуль" жуфтлигининг жавоб баҳси ҳам нейтрал майдонда ўтказилиши мумкин

  • 11 Feb 19:44
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Германия ҳукумати томонидан мамлакат ҳудудига Британиядан келувчиларни киритмаслик бўйича қўйилган тақиқ туфайли, УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган “РБ Лейпциг” ҳамда “Ливерпуль” жамоалари ўртасидаги дастлабки ўйин Будапешт шаҳрида ўтказиладиган бўлди.

Tecno

The Times нашри тарқатган хабарга кўра, ушбу жамоалар ўртасидаги 10 март куни бўладиган жавоб баҳси ҳам нейтрал майдонда ўтказилиши мумкин. Гап шундаки, "РБ Лейпциг" агар жамоа жавоб ўйини учун Англияга борса, улар қайтиб келгандан кейин, карантинга олиниши ҳақида аллақачон хабардор қилинган.

“РБ Лейпциг” – “Ливерпуль” учрашуви 17 февраль куни бўлиб ўтади.

Comments

You must be logged in to commet!