"РБ Лейпциг"нинг бош скаути АПЛ грандлари эътиборига тушди
Германиянинг “РБ Лейпциг” клуби бош скаути Пол Митчелл яна Англияга қайтиши мумкин.
Sky Sports тарқатган хабарга кўра унинг хизматларига “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва “Арсенал” каби жамоалар жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Ушбу жамоалар Митчеллни спорт директори лавозимига таклиф қилишмоқда.
Ўз навбатида немис клуби ушбу мутахассис билан амалдаги шартномани 2025 йилга қадар узайтиришни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, Митчелл бундан аввал “Саутгемптон” ва “Тоттенхэм” каби АПЛ клубларида ишлаган. Унинг ҳаракатлари эвазига Садьо Мане ва Дели Алли каби футболчилар олиб келинган.
Фикрлар