“Реал” - сўнгги манзил!
“Реал”ни бошқараётган италиялик мураббий Карло Анчелотти бу жамоа билан шартномаси тугаганидан кейин пенсияга чиқишини маълум қилди.
- “Реал”дан кейин пенсияга кетаман.Бу мураббийлик фаолиятимнинг сўнгги босқичи. “Реал” бу энг юксак даража ва шунинг учун ҳам мазкур клубни фаолиятимнинг якуни сифатида қабул қилдим, - деди Карло Анчелотти.
63 ёшли мутахассис мураббийлик фаолияти давомида “Режана”, “Парма”, “Ювентус”, “Милан”, “Челси”, ПСЖ, “Бавария”, “Наполи”, “Эвертон” каби жамоаларни муваффақиятли бошқарган. “Реал”да иккинчи маротаба бош мураббийлик қилмоқда.
Анчелотти ўзи ишлаган барча мамлакатларда жамоаларни чемпион қилган. Шунингдек, халқаро миқёсидаги кўплаб нуфузли турнирларда зафар қучган.
Италиялик мураббийнинг мадридликлар билан шартномаси яна икки мавсум давом этади.
Фикрлар