"Реал" - "Вильярреал": "Реал"нинг голи бекор қилинди! (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Испания Ла Лигаси сўнгги туридан ўрин олган "Реал" - "Вильярреал" баҳсига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! "Атлетико" - мавсум чемпиони, "Реал" - кумуш медаллар эгаси. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+2'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛ!!! Модрич пушка зарбаси билан дарвозани ишғол қилди! "Реал" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетади шекилли...

  • 90+'

    Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    ГОООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!!! Карим Бензема ҳисобни тенглаштирди! Чиройли гол. 1:1!

  • 86'

    Мойсес Гомес Тригореснинг ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 81'

    "Вильярреал"да ўзгариш: Пино ва Морено ўрнига Алькасер ҳамда Раба ўйинга қўшилди.

  • 78'

    Иско бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 77'

    "Реал" умидни йўқотиб қўйди чоғи.

  • 74'

    Куртуа йўлланган зарбани осон ушлаб олди.

  • 72'

    Карим Бенземага бугун нимадир бўляпти... У боши билан тўпни дарвозага йўллай олмади.

  • 70'

    "Вильярреал" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 67'

    Бензема Родриго узатган тўпни жарима майдони ичида ўзига қайтармади ва зарба йўллади... тўпни қайтарганида хавфли вазият юзага келиши мумкин эди!

  • 66'

    "Вильярреал"да 2 ўзгариш: Бакка ва Капу ўрнига Каклен ҳамда Пенья ўйинга қўшилди.

  • 65'

    Родригонинг узатмаси блокланди. "Реал" вобанк ўйнаяпти.

  • 61'

    "Реал"да 2 ўзгариш: Жуниор ўрнига Родриго, Асенсио ўрнига Иско ўйинга қўшилди.

  • 59'

    Гол инобатга олинмади. Бензема офсайдда қолиб кетган экан.

  • 58'

    Бу вазиятда офсайд бўлиши мумкин! Бенземанинг елкаси олдинга чиқиб кетган.

  • 57'

    Гол бекор қилиниши мумкин! ВАРга мурожаат қилинмоқда.

  • 56'

    ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Карим Бензема тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди! Ҳисоб тенглашди!

  • 54'

    Бенземанинг қўлига тўп тегиб кетгани боис ҳужум тўхтатилди.

  • 52'

    "Вильярреал" жарима майдони ташқарисида кўпчилик бўлиб борди, бироқ ижро борасида муаммо бўлди.

  • 50'

    "Атлетико" таймни фаоллик билан бошлади. Бу ерда "Реал" ҳам фаол старт амалга оширди. Ўйинлар қизимоқда.

  • 50'

    Винисиус жарима майдони ичига ёриб кирди ва пас йўлламай, зарба берди. Дарвозабон осонлик билан ушлаб олди.

  • 49'

    "Реал" позицион ҳужумда фаол.

  • 48'

    Бурчакдан тўпни Модрич ичкарига узатиб берди, Вальвердедан ноаниқ уриниш.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.

  • 45'

    Бурчакдан узатилган тўпни бош билан Каземиро дарвозага йўллади, дарвозабон уни ушлаб олди.

  • 44'

    Карим Бенземанинг жарима майдончаси чизиғи устидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 42'

    Бакканинг зарбаси ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди, тўпни эгаллаб олган "Вильярреал" аъзоси эса офсайдда экан.

  • 41'

    Бурчакдан тўпни Модрич узатиб берди, ҳимоячи Морено бугун супер ўйнаяпти.

  • 40'

    Модрич Капуга нисбатан қўполлик ишлатди. Жарима зарбаси.

  • 38'

    Каземиро жарима майдончаси ичига кўп кросс амалга оширяпти. Ижро борасида муаммолар бор.

  • 36'

    Вальверде қарши ҳужумга қочиб кета олмади, тўп аутга чиқиб кетди.

  • 34'

    Ухххх! Лука Модрич жарима майдончаси ичида нималар қилиб ташлади! У 2 ҳимоячини алдаб ўтиб кучли зарба йўллади, тўп устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди!

  • 32'

    Педразанинг узатмасини Бакка боши билан йўллаган ноаниқ зарбаси билан кўкка совурди.

  • 29'

    Этьен Капу қулай имкониятдан фойдалана олмади! Зарба аниқ бўлганида Куртуа уни қайтара олмасди!

  • 28'

    Асенсио рақибини қўполлик эвазига тўхтатиб қолди.

  • 26'

    Жарима майдончаси ичида тўп қўлга теккан, бироқ ҳакам "Реал" фойдасига пенальти белгиламади!

  • 24'

    Вальверденинг боши билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 24'

    Яхши ўйланган вазият эди, бироқ Асенсионинг боши билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 23'

    Хавфли вазият юзага келиши мумкин. Тўп олдида Модрич.

  • 22'

    "Реал" аъзосига нисбатан қўполлик ишлатилди.

  • 19'

    ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Эреми Пино ҳужумни голи билан якунлади! "Реал" ҳам ҳамшаҳаридан сўнг гол ўтказиб юборди!

  • 17'

    Этьен Капу ўйин қоидасини бузди. "Реал"да хавфли вазият.

  • 15'

    Модрич иккинчи қаватда ютиб берди!

  • 14'

    Одриосола тўпни яхши етказиб берди, бироқ ҳужум якунланмади.

  • 13'

    Гутьерресда ҳаммаси жойида. У ўйинни давом эттира олади.

  • 12'

    Гутьеррес майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 10'

    Бош ҳакам Модрични оғзаки огоҳлантирди.

  • 9'

    Альфонсо Педразанинг узатмаси ўз жамоадошига тегиб йўналишини ўзгартирди.

  • 8'

    Винисиус жарима майдончаси ичига тўпни етказди, тўпни Бенземадан аввал дарвозабон эгаллаб олди.

  • 7'

    Ҳисоб очилиши мумкин эди! Бироқ Эдер Милитао супер тезликда ўз хатосини тўғрилаб, Баккани зарарсизлантирди.

  • 5'

    "Реал" ўйинда устунлик қилмоқда. Зидан охиригача курашиш тарафдори.

  • 3'

    Бензема жарима майдончаси ичида тўпни ютиб чиққанди, бироқ у тўпни тополмай қолди.

  • 2'

    "Вильярреал" ўйинни устунлик билан бошлади. Эмери жамоаси ўз услубида.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!