Ads

Испаниялик машҳур футболчи Хосе Антонио Рейес погиб автохалокат қурбони бўлди. У эндигина 35 ёшда эди.

Маълумот учун, Рейес "Севилья" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида "Арсенал", "Реал", "Атлетико", "Бенфика", "Эспаньол", "Кордова", "Синьцзян Тяньшань Леопард" ва "Эстремадура" клубларида тўп сурган.

Испания терма жамоасида эса 2003-2006 йилларда ўйнаган. 21та ўйинда майдонга тушиб 4та гол урган.

Таъкидлаш керакки, Рейес Европа лигасида энг кўп ғалаба қозонган футболчилардан бири ҳисобланар эди. У фаолияти давомида ушбу совринни 5 марта қўлга киритган.