"Реал", "Манчестер Сити", ПСЖ,"Челси"....Улар қаторига "Ливерпуль" ҳам қўшилди
"Милан" клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Рафаэл Леау фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин, деб хабар бермоқда CalcioMercato.
Манбанинг хабарига кўра, инглиз гранди 23 ёшли футболчини ёзги трансфер ойнасида сотиб олмоқчи. Мерсисайдликлар уни арзон нархда сотиб олишга умид қилишмоқда, чунки унинг миланликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади.
"Милан" ўз навбатида футболчи билан янги узоқ муддатли шартнома имзоламоқчи. Аввалроқ, португалиялик футболчига "Реал", "Манчестер Сити", ПСЖ ва "Челси" клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
23 ёшли Леау жорий мавсум «Милан» сафида барча турнирларда жами 32 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар