“Реал” ўзгаришлар туфайли уч-тўртта муҳим ўйинчисини йўқотади
“Реал” раҳбарияти бир неча мавсумдан бери кутилаётган орзусига етишиб, Килиан Мбаппени қўлга киритди.
Энди мавсумлар орқалида мураббийлар штаби таркибни тартибга солишига тўғри келади.
Трансфер мутахассисларининг таъкидлашича, ёзда мадридликлар бир неча муҳим ўйинчисидан айрилиши мумкин.
Биринчи навбатда, асосий таркибда ўйнай олиш қобилиятини намойиш қилган украиналик дарвозабон Андрей Лунин кетишни кўзламоқда. У бельгиялик ҳамкасби Тибо Куртуанинг соясида ўтирмоқчи эмас ва шу боис мадридликлар билан янги битим имзолашга шошилмаяпти.
Карло Анчелотти жамоа фахрийси Лука Модрични яна бир йилга олиб қолди. Бу ёш истеъдод Арда Гюлернинг кетишига сабаб бўлиши мумкин. Турк футболчисини Жозе Моуриньо “Фенербаҳче”га чақиряпти.
Шунингдек, келаси мавсумда Родриго, Браим Диас ва Эдуардо Камавинганинг ўйин вақти қисқариши кутилмоқда. Яна бир истеъдодли футболчи Дени Себальос ҳам клубдан кетишга қарор қилган.
Фикрлар