"Реал" 17 ёшли бразилиялик футболчи учун кураш бошлади

Мадриднинг “Реал” клуби мураббийлар штаби Бразилиянинг “Палмейрас” жамоаси ярим ҳимоячиси Аланга қизиқиб қолишди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг хабар беришича 17 ёшли футболчининг агенти Жуан Фижер бу борада аллақачон “қироллик клуби” вакиллари билан учрашган ва мижозининг “Реал”га кўчиб ўтиш масаласида музокаралар ҳам ўтказган.

Қайд этиш керакки Алан Бразилия U17 терма жамоасининг асосий фигураларидан бири ҳисобланади. Унинг “Палмейрас” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!