“Реал” 2026 йилда беш футболчи билан хайрлашмоқчи
Нуфузли манбалардан ҳисобланган The Athletic нашрининг хабар беришича, “Реал” раҳбарияти 2026-2027 йилги мавсум олдидан таркибда сезиларли даражада ўзгариш қилишни режалаштирмоқда.
Энг катта янгиланиш ҳимоя чизиғида бўлиши кутиляпти.
Сўнгги маълумотларга қараганда, австриялик ҳимоячи Давид Алаба Мадрид суперклубидаги охирги ойларини ўтказмоқда. Унинг кетиши тобора ойдинлашиб боряпти.
“Қироллик клуби” раҳбарияти яна икки нафар тажрибали ҳимоячи – Антонио Рюдигер ва Дани Карвахаль билан ҳам хайрлашишга тайёр. Шартномаси охирлаб бораётган бу ҳимоячиларнинг келажаги мавсумнинг қолган қисмини қай даражада ўтказишига боғлиқ бўлиши айтилмоқда.
Бундан ташқари, клуб хўжайинлари 2028 йилгача давом этадиган шартномаси борлигига қарамай, франциялик ҳимоячи Ферлан Менди билан хайрлашиш вариантини ҳам кўриб чиқадию
Ҳужум чизиғига келсак, мадридликлар келаси ёздан бошлаб, бразилиялик Родригo билан катта сумма эвазига хайрлашишга тайёр, аммо унинг ўйини ва жамоа самарадорлигига таъсири сезиларли даражада яхшиланиши режаларни ўзгартириши мумкин.

Фикрлар