"Реал" 21 ёшли француз учун курашга қўшилди. Рақобатчилар орасида МЮ ва "Бавария" ҳам бор
Леверкузеннинг "Байер" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Мусса Диаби "Реал"нинг қизиқишлар доирасига кирди.
AS нашри тарқатган хабарга кўра, “Қироллик клуби” скаутлари 21 ёшли франциялик футболчининг имкониятларини юқори баҳоламоқда. Айтиш лозимки, Мусса гарчи чапақай бўлса-да, ҳужумнинг ҳар иккала қанотида бирдек ўйнай олади.
“Реал” Диабининг ўйинларини U-21 Европа чемпионатида яна бир бор кузатишни режа қилган эди, аммо унда коронавирус аниқланди ва шу сабабли, Франция терма жамоаси қароргоҳини тарк этишга мажбур бўлди.
“Реал” скаутлари Диабидан ташқари "Севилья" ҳимоячиси Жюль Кунде ва "Ренн" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани ҳам кузатмоқда.
Диаби учун “Реал”дан ташқари "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" клублари ҳам кураш олиб бормоқда.
Фикрлар