"Реал" афсонасининг икки ўғли клуб академиясини тарк этди
Қарорни Касильяснинг ўзи қабул қилган
«Реал» клуби афсонаси Икер Касильяснинг ўғиллари Мартин ва Лукас Мадрид жамоаси академиясини тарк этди.
Бу ҳақда Испания оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, қарорга асосий сабаб – майдондаги ўйин вақти билан боғлиқ. Катта ўғил Лукас, ҳозирда у 12 ёшда, сўнгги пайтларда жамоа таркибида камроқ майдонга туширилаётгани Икер Касильясни норозилигига сабаб бўлган.
Кичик ўғли Мартин 10 ёшда. Ҳар иккиси ҳам отаси каби дарвозабон позициясида ўйнайди. Энди Икер Касильяснинг ўғиллари «Леганес» клуби ёшлар тизимига қўшилди.
Изоҳлар (0)