“Реал” агентларнинг очкўзлиги туфайли икки трансферни бекор қилди

CHERY AUTO

“Қироллик клуби”нинг трансфер нишонлари кўрсатилган рўйхатида “Ливерпуль” ва “Бавария” билан шартномаси якунланаётган Иброҳим Конате ва Дайо Упамекано номлари бор эди.

Tecno

Мадриднинг “Реал” клуби ёзги трансферлар даврида жамоанинг ҳимоя чизиғини янглашни режалаштирмоқда. Хусусан, клубни тарк этиши кутилаётган АнтониоРюдигер ва Давид Алаба ўрнига икки нафар маҳоратли марказий ҳимоячилар олинади.

Бироқ кейинчалик мадридликлар бу ҳимоячиларга даъвогарлик қилмаслиги маълум бўлди. Кўпчилик учун кутилмаган бу қарорнинг сабабларига Diario AS нашри ойдинлик киритди.

Манба маълумотларига кўра, Ла Лига гранди ҳар икки футболчидан молиявий сабабларга кўра воз кечган. Ҳимоячиларнинг агентлари мижозлари учун тобора кўпроқ маош талаб қила бошлагани натижасида “Қироллик клуби” сабри тугаб, музокараларни тўхтатган.

Мадридликлар кейинги пайтда трансфер сиёсатида асосан ёш ва иқтидорли футболчиларни таклиф этиш, уларни клуб талаблари асосида тарбиялаш йўлини тутишни маъқул кўрмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!