“Реал” Алонсога январда ўйинчи олиб бермайдиган бўлди
Мадриднинг “Реал” клуби учун қишки трансфер ойнасидаги ягона ҳаракат асосий таркибга кира олмаган 19 ёшли ҳужумчи Эндрикнинг ижара асосида “Лион”га ўтиши бўлади.
Бу ҳақда COPE хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, “Қироллик клуби” раҳбарияти бош мураббий Хаби Алонсо ёздан бери жамоага янги ярим ҳимоячи олиш масаласини кўтараётганига қарамай, қишки трансферлар даврида унинг талаби бажарилмаслигини билдирди.
Клуб мутасаддилари майдон марказидаги бир неча позицияда ишончли ўйнай оладиган футболчилар етарли, деб ҳисобламоқда. Улар мураббийлар штабига янги трансферларни кутмасдан таркибдаги ёш ўйинчилар хизматидан ҳам фойдаланишни тавсия қилмоқда.
Фикрлар