Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

“Реал” Англиядаги энг зўр ҳимоячини олади

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Катта трансфер бўлади

“Реал” келаси ёз жамоанинг ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш учун бир неча янги ўйинчиларнинг трансфер имкониятларини ўрганмоқда.

Мадридликлар нишонига “Арсенал”нинг 23 ёшли ўйинчиси Вильям Салиба ҳам тишди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, “Реал” нақадар қудратли клуб бўлмасин, Салибани олиш осон бўлмайди. Чунки “канонирлар” франциялик легионерни жамоанинг асосий устунларидан бири сифатида қадрлаб келади.

Салибанинг лондонликлар билан шартномаси яна уч йил давом этади. Transfermarkt портали истеъдодли ҳимоячини 80 миллион еврога баҳолаган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ