“Реал” Англиядан бош мураббий олиб келади

CHERY AUTO

“Қироллик клуби” раҳбарияти яқин келажакда “Реал”ни бошқариш учун таклиф этиши мумкин бўлган мутахассислар рўйхатини тузиб, уларнинг имкониятини ўрганиб чиқмоқда.

Tecno

Мадрид суперклуби мутасаддилари назарига “Арсенал”ни бир неча йилдан бери муваффақиятли бошқариб келаётган Микель Артета ҳам тушди.

Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

Манбага кўра, ҳозирги бош мураббий Альваро Арбелоанинг келаси мавсумда лавозимини сақлаб қолиши эҳтимоли жуда паст.

Шунга қарамай, “Арсенал”дан Артетани олиб келиш ҳам осон бўлмайди. Клуб спорт директори Андреа Берта 43 ёшли мураббий билан ҳамкорликни узайтириш бўйича  музокара олиб борилмоқда.

Артета 2019 йил декабридан буён “канонирлар”га устозлик қилиб келади. Испаниялик мутахассис қўл остида “Арсенал” бир марта Англия Кубогини ва икки бор Суперкубокни ютган. Артетанинг шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!