"Реал" англиялик ярим ҳимоячини кўз остига олиб қўйди

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" қизиқишлар доирасига Англия Премьер-лигасида тўп сураётган ярим ҳимоячи тушган. Гап "Кристал Пэлас" футболчиси Адам Уортон ҳақида бормоқда. 21 ёшли ярим ҳимоячи ўзининг тактик етуклиги ва ўйин даражаси билан "қироллик клуби" эътиборини тортган. Мадридда Уортон вақт ўтиши билан "Реал"нинг марказий чизиғидаги тажрибали футболчиларнинг ўрнини босишга қодир деб ҳисобланмоқда.

Tecno

Шу билан бирга, Fichajes нашри ёзишича, бу трансферни амалга ошириш осон бўлмайди, чунки Уортоннинг амалдаги шартномаси яна тўрт йилга мўлжалланган, футболчининг бозор баҳоси эса 45 миллион еврони ташкил этади. Умуман олганда, "Кристал Пэлас" музокараларда қаттиқ позицияда турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!