“Реал” ашаддий рақиб “Барса”га мурожаат йўллади

  • 19 июль, 2022, 09:10
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” президенти  Флорентино Перес “Барселона” раҳбариятига мурожаат қилиб, клуб польшалик тўпурар Роберт Леандовскини трансфер қилгани билан табриклади.

Tecno

Аввалроқ, Каталония клуби “Бавария” билан Левандовски трансфери бўйича келишувга эришгани ва клуб 33 ёшли ҳужумчига уч йиллик шартнома бергани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Роберт Левандовски “Бавария”да саккиз йил тўп сурди ва самарадорлик нуқтаи назаридан жуда зўр кўркаскич қайд этди.

Польшалик футболчи мюнхенликлар сафида 375 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 344 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига 72 та голли пас узатди.

Роберт Польша терма жамоасида 2008 йилдан бери ўйнаб келмоқда. У мамлакати жамоаси сафида 131 та баҳсда 76 та гол ва 28 та ассист муаллифи бўлган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!