“Реал” асосий юлдузларини сотишга мажбур

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Журналист Хорхе Пиконнинг маълум қилишича, янги футболчилар келиши муносабати билан “Реал”нинг асосий таркибидаги 25 та жой тўлиб бўлган.

“Қироллик клуби” қисқа фурсатда Дензел Думфрис, Иброҳим Конате ва Бернарду Силвани Мадрид жамоасига келишга кўндирди. Улар қаторига ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Лион”да ижарада ўйнаган Эндрик ҳам қўшилади.

“Реал”да таркиб тўлгани сабабли молиявий фэйр-плей қоидаларини бузмаслик учун мадридликлар асосий таркибдан баъзи футболчиларни сотишга мажбур бўлади.

Жозе Муориньо клуб раҳбариятидан яна ўйинчи олишни талаб қилаётганидан келиб чиқиб, ҳозирги таркибдан сотиб юбориладиганлар сони ошиши мумкинлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!