“Реал” клуби ҳамшаҳари “Атлетико” стадионидан фойдаланмайди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.

Айни дамда “қироллик клуби”нинг уй стадиони ҳисобланган “Сантьяго Бернабеу” таъмирланаётгани сабаб “Реал” мавсумнинг қолган 6 та уй учрашувини захира стадиони - “Эстадио Альфредо Ди Стефано”да ўтказишга қарор қилган.

Аммо, Ла Лига раҳбарияти учрашувларга томошабинларнинг киришига рухсат берса, “Реал” муаммога дуч келиши мумкин. “Атлетико” президенти Энрике Сересо эса бундай ҳолатда “Реал”га ўз уй ўйинларини “Ванда Метрополитано”да ўтказиш таклифини билдирган. Лекин, “қироллик клуби” бу таклифни қабул қилмоқчи эмас.

“Реал” карантиндан кейинги илк уй учрашувини “Эйбар”га қарши ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)