"Реал" Азар учун "Челси"га 145 миллион евро тўлайди! У шу тариқа энг қиммат бельгиялик футболчига айланади

Лондоннинг "Челси" клуби вингери Эден Азар "Реал"га кўчиб ўтмоқда.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга қараганда 28 ёшли бельгиялик футбол юлдузининг трансфери “қироллик клуби”га умумий ҳисобда 145 млн еврога тушади. Бироқ, ушбу маблағнинг 47 миллиони бонус ҳисобида тўлаб берилади.

Энди Азар тез орада Мадридда тиббий кўрикдан ўтади.

Маълумот учун, Азар якунланган мавсум “Челси” сафида жами 52та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 21та гол ҳамда 17та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!