“Реал” Азардан воз кечяпти

  • 1 декабрь, 2020, 20:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ёзги трансферлар мавсумида асосий мақсади ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени қўлга киритиш бўлган “Реал” франциялик ҳужумчини қўлга киритиш учун турли вариантларни кўриб чиқмоқда.

Tecno

Мадридликлар ўз мақсади йўлида Эден Азардан воз кечишга тайёр. “Қироллик клуби” Мбаппенинг 180 миллион еврога баҳоланаётган трансфер суммасини пасайтириш учун парижликларга Эден Азарни бериб юбормоқчи.

Англия чемпионатидаги ўйинлари билан дунёнинг энг кучли футболчиси бўлишга даъвогар ҳисобланган бельгиялик ярим ҳимоячининг Ла Лигада ишлари юришмаяпти. Испан футболига мослаша олмаётган Азар кетма-кет жароҳат олмоқда ва кўп вақтини даволанишга сарфлаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!