"Реал" Азарни қачон расман оммага таништиради?

Мадриднинг "Реал" клуби "Челси" вингери Эден Азарнинг трансфери борасида келишувга эришди.

AS нашрининг хабар беришича “қироллик клуби” 28 ёшли бельгиялик футбол юлдузини 3 июнь куни "Сантьяго Бернабеу"да тантанали таништирув маросимини ўтказади. Мадридликлар Азар учун “Челси”га 130 миллион евро тўлашади. Унинг ўзи эса “Реал”да йилига 23,5 миллион евро маош олади.

Маълумот учун, Азар “Челси” сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!