Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Иско фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Daily Express нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли испаниялик футболчининг хизматларига “Манчестер Сити”дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Исконинг фикрича агар “қироллик клуби” “Челси”дан Эден Азарни сотиб олса, унинг ўйин амалиёти кескин камайиб кетиши мумкин. Шу боис агар бельгиялик футболчи “Реал”га келса у бошқа жамоага ўтиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Иско учун шунингдек Туриннинг “Ювентус” клуби ҳам кураш олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.