“Реал”: Барибир шу юлдузни оламиз!
“Реал” клуби раҳбариятининг “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри Эрнандесга бўлган қизиқиши тобора кучайиб бормоқда. Мадридликлар 29 ёшли футболчини жамоага қўшиб олиш учун жиддий қадамлар ташлашга тайёр.
Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, “Қироллик клуби” раҳбарияти сўнгги мавсумларда жамоада яққол етакчилар етишмаётганидан хавотирда. “Реал”дагилар Родрини жамоа ўйинчиларини бошқара оладиган, ҳимоявий ўйинни мустаҳкамлайдиган ҳар томонлама мос номзод, деб ҳисобламоқда.
“Манчестер Сити” ҳам ўз юлдузини қўйиб юбормоқчи эмас. Томонлар яқин ойларда ҳамкорликни узайтириш бўйича музокара ўтказишни бошлайди. Бироқ, айрим манбаларнинг таъкидлашича, “Олтин тўп” соҳиби ўзининг туғилган шаҳри – Мадридга қайтиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда.
Жорий мавсумда Родри барча мусобақаларда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 75 миллион еврога тенг.
Фикрлар