“Реал” “Барселона” рекордини янгилаган ўйинда видео ва фотолавҳалар
Ads

 

Испания Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинида "Реал" сафарда "Севилья" меҳмони бўлди. Голларга бой кечган учрашувда мадридликлар қийинчилик билан мағлубиятдан сақланиб қолди.

Дастлабки ўйинда "Реал" 3:0 ҳисобида андалусияликларни мағлубиятга учратганди. Бу сафара жанговар 3:3 ҳисоби қайд этилди. Ўйин давомида ортда бораётган мадридликлар қўшимча вақтда Бенземанинг голи эвазига мағлубиятсиз сериясини 40 тага етказиб, “Барселона” рекордини янгилади.

Қуйида учрашувдан олинган видео ва фотолавҳаларни томоша қилинг.

Видеолавҳа