“Реал” “Барселона” сотиб ололмаган футболчига қизиқяпти
“Атлетик Билбао” қанот ҳужумчиси Нико Уилямсга “Реал Мадрид” қизиқишни бошлади. Бу ҳақида “Todo Fichajes” нашри хабар бермоқда.
Манбада ёзилишича, “қироллик клуби” испаниялик футболчини Винисиус ёки Родригонинг ўрнини эгаллаши мумкин. Катта эҳтимол билан икки бразилиялик вингердан биттаси кейинг ёзда жамоани тарк этади.
Олдинроқ, 22 ёшли Уилямс “Барселона” сафига қўшилиши мумкин эди. Бироқ, трансфер барбод бўлди.
Нико ва “Атлетик” ўртасидаги шартнома 2027 йилнинг яримигача мўлжалланган. “Трансфермаркт” портал футболчини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар