«Реал» Беллингем билан шартномани узайтирмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» (Мадрид) ярим ҳимоячи Жуд Беллингем билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Клуб раҳбарияти ҳамкорликни давом эттириш бўйича расмий музокараларни 2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг бошлаши кутилмоқда.

23 ёшли Беллингем ўтган мавсумда «Реал» таркибида барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 40 та ўйинда майдонга тушди. У шу давр мобайнида 8 та гол урди ва жамоадошларига 5 та пас берди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, инглиз ярим ҳимоячисининг бозор қиймати 130 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Аввалроқ бир қатор манбаларда қайд этилишича, бош мураббий Жозе Моуринью Беллингемни жамоанинг муҳим фигураси сифатида кўради ва уни асосий таркибдан чиқариш ёки унинг мақомини қайта кўриб чиқишни режалаштирмаяпти.

Жаҳон чемпионати‑2026да Беллингем Англия терма жамоаси сафида 5 та ўйин ўтказди, 4 та гол урди ва 1 та голли пас йўллади. 12 июль куни Англия 1/8 финал доирасида Норвегия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!